Ўзбекистон | 21:25 / 17.03.2020
10374
2 дақиқада ўқилади

Туркиядан Ўзбекистонга қайтишни истаган фуқаролар рўйхатини шакллантириш бошланди

16 март куни Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича чартер рейслар учун ҳамюртларимиз рўйхатларини шакллантириш жараёнини бошлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.  

Шу муносабат билан дипломатик ваколатхоналар ватандошларга паспорт ва чипта нусхаларини ҳамда телефон рақамларини +90 537 668 49 60 (Telegram вa Whatsap мессенжерлари)га тақдим этишларини сўрайди.

Айни пайтда Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан алоқа ўрнатиш учун Бош консулхонада қуйидаги телефон рақамлари ишламоқда: +90 212 323 20 36, +90 212 323 2037, факс +90 212 323 20 40.

Чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиш ва ватанга қайтиш Бош консулхона томонидан “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси вакилларига тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.

Айни пайтда Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан алоқа ўрнатиш учун Бош консулхонада қуйидаги телефон рақамлари ишламоқда: +90 212 323 20 36, +90 212 323 2037, факс +90 212 323 20 40.

Шу билан бирга, дипломатик ваколатхоналар ватандошлардан хавфсизлик чораларига риоя қилишни, гавжум жойларга ташриф буюрмасликни, қўлларини тез-тез ювишни ва оғизларини чайишни сўрайди.

Чартер рейс санаси тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истаган фуқаролардан дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилишни сўраганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид