Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brent нефти нархи 17 йил ичида биринчи марта 27 доллардан тушиб кетди
Brent нефти нархи Лондон биржасидаги савдолар вақтида 26,75 долларгача тушиб кетди.
Фото: Reuters
Соат 16:28га келиб нефть нархи 26,69 долларни ташкил қилган. Охирги марта бу турдаги нефть нархи 27 доллардан пастроққа 2003 йил сентябрда тушган. Ўшанда дунё аввалги эпидемия – атипик зотилжамни бошдан кечирган.
WTI туридаги нефть эса 10,5 фоизга арзонлашиб, нархи 24,44 долларгача тушиб кетган. Нефть нархининг бундай қадрсизланишига коронавирус сабабли талаб пасайгани ва ОПЕК+ келишуви барбод бўлгани сабабли таклиф кўпайгани сабаб бўлган.
Бунинг ортида Россия рубли ҳам қадрсизланиб, бир доллар 80 рублни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
23:30 / 07.11.2025
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
17:35 / 30.04.2025