Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телевидениеда боғча болалари учун машғулотлар намойиш этилади
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин карантин даврида боғча болаларининг вақти қандай ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.
Республикадаги барча мактабгача таълим ташкилотлари 16 мартдан 31 мартга қадар (муддат ўзгариши мукин) карантинга ёпилгани боис тарбияланувчиларга телевидение орқали масофавий машғулотлар ўтилади.
«Боғча тарбияланувчиларига телевидение орқали масофавий машғулотлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқиляпти. Бизнинг асоий ҳамкор телеканалимиз ― «Болажон». Лекин яна учта канал вақтинча берилиши мумкин.
Телеканаллар орқали боғча тарбияланувчилари учун видеомашғулотлар бериб борилади. Шунингдек, методистлар томонидан ота-оналар учун маҳорат дарслари кўрсатилади. Боланинг вақтини қандай тўғри ташкил этиш, қандай машғулотлар билан шуғуллантириш бўйича тавсиялар берилади», деди Агриппина Шин
Вазир карантин даврида ота-оналарни фарзандлари билан кўпроқ бирга бўлишга чақирди.
«Карантин даврида ваҳимага тушиш керак эмас. Шунчаки кўп бора айтилган жиҳатларга эътибор бериш: жамоат жойларида йиғилмаслик, оммавий тадбирларни ўтказмаслик керак.
Ота-оналарга ҳаммасини тушунтирдик. Ҳозир оилада ўз фарзандлари билан вақт ўтказишлари учун қулай фурсат. Бошқа пайтда ўз ишларидан ортишмайди, боғчага олиб бориб, кечки пайт уйга олиб келишади. Натижада бола билан мулоқот жараёни бузилади.
Ҳозир вазиятга позитив ёндашиб, фарзандлари билан бирга вақт ўтказишлари мумкин. Бирга мультфильм томоша қилиш, китоблар ўқиб бериш, янги нарсаларни ўрганиш керак», дея қўшимча қилди Агриппина Шин.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025