Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда машина олиб қочган тўрт нафар шахс ЙТҲга учради
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган
2020 йилнинг 12 март куни соат 00:00да, 19 ёшли Б.У. жиноий шериклари, 17 ёшли Д.П., 16 ёшли А.А. ва 15 ёшли А.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасига келган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар қоровул 47 ёшли Х.И.га қараб туриш учун қолдириб кетилган, 50 ёшли Х.Ш.га тегишли Nexia русумли автомашинанинг калитини қоровулдан яширин равишда ўғирлаб автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Аммо, Ангрен шаҳар Бирлик кўчасида Б.У. бошқарувни йўқотиб, йўл чеккасида жойлашган деворга олиб бориб урган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:44
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026