Ўзбекистон | 10:30 / 19.03.2020
10877
3 дақиқада ўқилади

“ECO FRESH FRUIT” – замонавий корхона ва боғ мажмуаси ишга тушди

Фото: ECO FRESH FRUIT

Жорий йилнинг 18 март куни Қибрай туманида таъсисчи Aбдумажид Нурмуҳамедов, корхона раҳбари Ҳусан Сайдуллаевлар ҳамкорлигида янги “ECO FRESH FRUIT” МЧЖ номидаги корхона иш бошлади.

2018 йилнинг ўрталарига келиб туман ҳокимлиги қарори билан 55,9 гектарга тенг бўлган ер майдони ажратилгач, янги интенсив боғ қилиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу корхонанинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, интенсив технологиялар асосида боғ яратиш ва етиштирилган меваларни экспорт қилишдан иборат.

Келгусида корхона томонидан ҳар бир гектар ердан ўртача 40–50 тоннадан мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 20та доимий ва 100та мавсумий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Корхона мазкур фаолиятни амалга ошириш учун Туркия давлатининг “OSC TEKSTIL TARIM GIDA SOGURTA SISTEMLARI INSAAT” корхонаси билан умумий ҳисобда 358 минг AҚШ доллари миқдорида импорт шартномаси тузишга муваффақ бўлади. Шундан 147 минг AҚШ доллари томчилатиб суғориш ускуналарига ҳамда 211 минг AҚШ долларига нок, шафтоли, гилос, ўрик каби мевали дарахтлар кўчатлари экилган.

Корхона бу йўналишда тўлиқ ишга тушиши учун 5 йил муддат ичида лойиҳа асосида босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 2018 йил сентябрь ойидан 2019 йил февраль ойига қадар тўлиқ интенсивлаштирилиб, томчилатиб суғориш йўли билан 1 га. ерга 1156 та кўчат экилди. 2021 тилга келиб, улардан 40 таннагача мева йиғиштириб олишни мақсад қилган.

OSC Туркия корхонаси 13 йилдан буён Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бораётган бўлиб, хозирги кунгача 350 дан зиёд лойиҳаларни муваффақиятли бажариб келмоқда. Корхона томонидан 3 минг гектардан зиёд майдонларда интенсив боғлар қурилган.

“ECO FRESH FRUIT” лойиҳаси ҳам OSC’нинг яна бир муваффақиятли ишларидан бири ҳисобланади. Боғдаги кўчатлар Италия ва Туркиядан олиб келтирилган. “ECO FRESH FRUIT” интенсив боғларида етиштирилган мева маҳсулотлари OSC корхонаси томонидан махсус қурилган музлаткичда сақланади. Лойиҳа ҳажми 3200 тонна бўлиб, 5200 кв.м. ер майдонини ўз ичига олган.

Лойиҳага OSC томонидан сендвич панеллар, махсус совутиш камерали эшиклар, совутиш агрегатлари Туркия давлатидан келтирилган бўлиб, қолган барча эҳтиёт қисмлар Европанинг Германия, Италия, Испания, Франция каби мамлакатларидан махсус келтириб ўрнатилган.

Боғдаги маҳсулотларнинг асосий 70 фоиз қисми экспорт қилишга, қолган қисми эса ички бозорга тарқатилади. Дастлабки харидоргир давлатлар рўйхатига Қозоғистон, Россия, БAA ва бошқа Европа давлатларини киритиб ўтиш мумкин.

Боғни яратиш ишларига жами бўлиб 52 272 дона кўчат экилган бўлиб, умумий миқдорда 211 минг AҚШ доллари сарф қилинди. Ушбу кўчатлардан ҳосил олиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойларида амалга оширилади. Aсосий йиғим-терим режаси эса 2021 йилга мўлжалланган.

Мавзуга оид