Жаҳон | 09:35 / 19.03.2020
22005
2 дақиқада ўқилади

Трамп коронавирусга қарши кураш доирасида Корея уруши вақтидаги қонундан фойдаланди

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус эпидемиясига қарши кураш доирасида мудофаа ишлаб чиқариши (Defense Production Act) ҳақидаги қонундан фойдаланди. Бироқ Трамп бу қонунни “энг номақбул вазиятда қўллашга тўғри келишига” умид билдирган. 

Фото: AP Photo/Evan Vucci

Трамп шу билан бирга коронавирусдан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қонунни имзолаган. Бу қонун ушбу мақсадда миллиардлаб доллар ажратилишини кўзда тутади. Жумладан, қонун коронавирусга бепул тест ва касаллик бўйича иш ҳақи тўланадиган таътил учун маблағлар ажратилишини кўзда тутади.

1950 йилда Корея уруши бошланиши ортида қабул қилинган Defense Production Act қонуни мамлакатга бизнесдан уруш вазиятида миллий мудофаа эҳтиёжлари учун зарур шартномаларни имзолашни ёки буюртмаларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқини берган. Трамп аввалроқ ушбу қонуннинг имзоланиши “кўринмас душманни енгиш учун” зарур бўлган воситалар, респираторлар, ҳимоя ниқоблари, ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари ишлаб чиқарилишини оширишга имкон беришини айтган. 

Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 7786 нафарни, ундан вафот этганлар сони 118 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус барча 50 штатда ва Колумбия округида аниқланган. 13 мартдан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид