Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда коронавирусдан “ҳимояланиш” мақсадида қўлбола спирт истеъмол қилган 15 туркманистонлик ҳалок бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлбола спиртдан заҳарланишдан 15 киши ҳаётдан кўз юмди, 60 киши жонлантириш бўлимига тушган. Улар спиртни истеъмол қилиш билан ўзларини коронавирусдан ҳимояламоқчи бўлишган.
Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар туркманистонликлар бўлиб, улар коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида сиртга қўллаш учун қўлбола усулда тайёрланган спирт сотиб олишган. Кейинроқ улар спиртни истеъмол қила бошлашган ва бу улар орасида оммавий заҳарланиш келтириб чиқарган.
Таъкидланишича, спиртни сотишга алоқадор 7 киши қўлга олинган. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Шунингдек, айни вақтда туркманистонликлар жасадини ватанларига қайтариш масаласи ҳал қилинмоқда. Вазият коронавирус эпидемияси сабабли Туркия ва Туркманистон ўртасида авиаалоқа тўхтатилгани сабаб мураккаблашган.
Шунга ўхшаш воқеа бир неча кун аввал Эронда ҳам юз берганди. Ўшанда “коронавирусдан дори” сифатида метил спирт қабул қилган 27 киши ҳаётдан кўз юмганди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
16:20 / 26.05.2026