Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ухан университетида ўқиган архитектор қиз Эркинжон Турдимовга маслаҳатчи бўлди
Турдиалиева Тахмина Ҳусановна Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тахмина Турдиалиева 2020 йил 18 мартдаги вилоят ҳокими қарорига кўра вазифасига киришган. У Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Шунингдек, Хитойдаги Ухан техника университети ҳамда Хуанжун илм-фан ва технология университетларида таълим олган.
«Yacademy» ёш архитекторлар академиясида малака оширган Турдиалиева тайинловга қадар Хитойнинг «Cube design» архитектура корхонасида фаолият юритаётган эди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026