Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳайдовчи қайта имтиҳондан ўтишга йўналтирилди». 63-автобусдаги ҳолат бўйича изоҳ берилди
Ҳайдовчи автобусдаги GPS назорат тизимини қасддан ўчириб, масофани қисқа муддатда босиб ўтиш мақсадида тезликни оширган
Жорий йилнинг 17 март куни 2-автосарой тасарруфидаги 63-йўналишда қатновчи, саф рақами 70 бўлган автобуснинг тезлигини ҳаддан оширгани ва кескин тўхташга ҳаракат қилгани йўловчиларнинг норозилигини келтириб чиқарди ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, мутасаддилар мазкур воқеани ўрганганларида, ҳайдовчи К.Р автобусдаги GPS назорат тизимини қасддан ўчириб, масофани қисқа муддатда босиб ўтиш мақсадида тезликни оширгани, йўлдаги ноқулай вазият сабаб кескин тўхташга ҳаракат қилгани натижасида чиптачининг автобус салонида йиқилгани маълум бўлди.
Билдирилишича, ушбу хатти-ҳаракат атрофлича ўрганилиб, ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан йўл ва йўловчи ташиш қоидалари бўйича қайта имтиҳондан ўтишга йўналтирилди.
“Ҳурматли йўловчи! Агарда сиз мазкур ҳолат каби қоидабузарликларга дуч келсангиз, зудлик билан жамиятнинг 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг! Зеро, йўловчи ҳаётини хавфга солишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!” - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:44
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026