Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео АҚШнинг Эронга инсонпарварлик ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео журналистларга коронавирус эпидемияси ортида Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш санкциялар объекти ҳисобланмаслигини, АҚШнинг ўзи бундай ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
“Бутун дунё шуни билсинки, Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мумкин. У санкциялар остида эмас. Эрон учун дори-дармонга, инсонпарварлик ёрдамига санкциялар йўқ”, деб айтган Помпео.
Давлат котибининг айтишича, Вашингтон бундай ёрдам кўрсатилиши ва у билан боғлиқ тўлов транзакцияларини амалга ошириш учун барча ишни қилмоқда. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг ўзи ҳам Эронга шундай ёрдам таклиф қилган.
“Уларда даҳшатли муаммо ва биз бу тиббий инсонпарварлик ёрдами Эрон халқига етиб бориши тарафдоримиз”, деб қўшимча қилган Помпео.
Эронда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 19,6 мингдан ошиб кетди, улардан 1,4 минг нафари вафот этган, 6,7 мингга яқини соғайиб кетган.
Мавзуга оид
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026