Коронавирусга қарши Хитой ишлаб чиқарган вакцина кўнгиллиларда синаб кўрилмоқда
Вакцина дастлаб ҳайвонларда синаб кўрилди ва яхши натижалар қайд этилганидан сўнг клиник тадқиқотлар бошланди. Синовларда асосан Ухань шаҳрида яшовчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 108 нафар кўнгилли иштирок этмоқда.
Хитойда SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцинани синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда «21 Шицзи Цзинцзи Баодао» газетаси хабар берди.
Пекин ҳарбий-тиббиёт академияси эпидемиологи Чэнь Вэй бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи аденовирус вектори асосида рекомбинант вакцина ишлаб чиқди.
Вакцина дастлаб ҳайвонларда синаб кўрилди ва яхши натижалар қайд этилганидан сўнг клиник тадқиқотлар бошланди. Синовларда асосан Ухань шаҳрида яшовчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 108 нафар кўнгилли иштирок этмоқда.
Кўнгиллилар учта гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдагиларга турли дозада вакцина юборилади. Сўнгра улар 14 кун карантинда сақланади ва олти ой давомида мунтазам тиббий текширувдан ўтади.
Клиник синовлар 16 мартда бошланди ва 31 декабргача давом этади. Бу вақт ичида вакцинанинг самарадорлиги ва ножўя таъсирлари аниқланади.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024