Ўзбекистон | 23:13 / 22.03.2020
8685
1 дақиқада ўқилади

Бензин нархи ошмайди, 3 ойлик захирамиз бор – Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда бензин нархи ошиб, ёниғли қуйиш шохобчалари ёпилиши ҳақида тарқалган маълумотларни рад этди.

Фото: Reuters

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаевнинг Kun.uz`га маълум қилишича, ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини давом эттиради, бензин нархини ошириш режалаштирилмаяпти.

«Республиканинг 3 ойлик захираси бор. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз», – деди Маҳмудхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ушбу маълумотни Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзтрансгаз» АЖлар ҳам рад этган эди.

Расмийларнинг айтишича, «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида бензин нархи республика бўйича бир хил бўлиши қатъий назорат қилинади.

Мавзуга оид