Ўзбекистон | 12:32 / 22.03.2020
18720
1 дақиқада ўқилади

Нурмат Отабеков: Италиядаги вазият оғирлашишига сабаб ўз вақтида зарур чоралар кўрилмаганидир

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков кўрилаётган чоралар сабабини билдирди.

Фото: Luca Bruno / AP

– Маълумки эртадан бошлаб пойтахтда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча чекланди. Бунинг ўзига яраша сабаби бор ва буни тўғри тушунишимиз керак. Италиядаги вазият оғирлашишига, кўпчилик вафот этишига жамоат транспорти ўз вақтида тўхтатилмагани, зудлик билан зарур чоралар кўрилмагани сабаб бўлган. Биз қабул қилаётган чоралар вазият мураккаблашишининг олдини олишдан иборат. 

Яна бир бор эслатиб ўтаман, ёлғон, асоссиз ахборот тарқатишдан тийилайлик, бунинг учун жавобгарлик бор – деди махсус ташкиллаштирилган брифинг чоғида Нурмат Отабеков.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид