Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик шифокорлар коронавирус ўчоғига айланган Уханни ғолибона тарк этишди (видео)
Хитойнинг Ухан шаҳрига коронавирус эпидемиясига қарши курашда ёрдам бериш учун мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан юборилган шифокорлар уйларига жўнатила бошланди. Улар бу курашда кўрсатган оғир ва матонатли меҳнатларига миннатдорлик сифатида тантанали равишда кузатиб қўйилдилар.
Айни вақтда Хитойда эпидемик вазият нафақат яхшилангани, балки ҳукумат унинг устидан ғалаба қозонилди, деб эътироф этаётгани ортида шифокорлар яқиндагина вирус сабабли қуршовда бўлган шаҳарни ўз бурчларини тўлиқ адо этганлик ҳисси билан тарк этишган.
Бутун Хитойдан шаҳарга жўнатилган 3700 тиббий ходим эпидемия вақтида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, у ердаги 14 та вақтинчалик госпитал ва 7 та махсус шифохонага кўмак кўрсатган.

Ухан жойлашган Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш ишлари қўмитаси маълумотларига кўра, 21 март ҳолатига, Уханда вирусга чалинганлар сони 50 минг киши атрофида қолган, провинция бўйлаб эса бу кўрсаткич 67800 кишини ташкил қилган.
Охирги бир кун ичида Хитойда вирусга чалиниш бўйича 46 та янги ҳолат, жумладан мамлакат ичида битта ва хориждан келганлар орасида 45 та ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026