Ўзбекистоннинг 253 нафар фуқароси Новосибирскдан олиб келинди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Толмачево аэропортидан Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини бажарди
Кеча, 22 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Толмачево аэропортидан Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини бажарди. Ҳаво кемасида 253 нафар йўловчи - Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Авиакомпания хабарига кўра, мазкур қатнов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов, бошқарув раисининг ўринбосари, тижорат ва туризм бўйича директори вазифасини бажарувчиси Шуҳрат Худойқулов ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги комиссияси аъзолари кўмагида ва ёрдамида амалга оширилди.
Билдирилишича, йўловчилар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда авиакомпаниянинг чартер қатновлари жадвалини ишлаб чиқарган Махсус республика комиссиясига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Uzbekistan Airways’нинг кейинги чартер қатновлари ҳақидаги барча маълумотлар авиакомпания сайтида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши айтилган.
Мавзуга оид
08:30 / 11.09.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди
14:51 / 20.05.2024
Россияда фуқаро ҳарбий комиссарликка ўт қўйишни режалаштиргани учун 25 йилга қамалди
17:40 / 11.04.2024
Новосибирскда мигрантларга «ов», Харкив ва Донецк областларига зарбалар. Уруш суратлари
13:51 / 20.01.2024