Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади
Учинчи ялпи мажлис 24 март куни соат 15:00да ўз ишини бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 2020 йил 24 март куни соат 15:00да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Бу аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан амалга оширилади.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи барча постлар ёпилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026