Жаҳон | 23:20 / 25.03.2020
8352
1 дақиқада ўқилади

Франция Ироқдан ўз ҳарбийларини олиб чиқди

АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррорчилик коалициясида иштирок этган француз ҳарбийлари Ироқ ҳудудини тарк этди. 

Фото: Reuters

Бу ҳақда 25 март куни Ироқ армияси қўмондони матбуот котиби Абдулкарим Ҳалафга таяниб Ироқ янгиликлар агентлиги хабар берди.

Ҳалафнинг таъкидлашича, французлар Ироқни тарк этган ва халқаро коалиция авиабазасини эвакуация қилган. Улар Ироқдан маҳаллий ҳукумат билан тузилган битимга асосан чиққан. 

Февралда Ироқ парламентининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси халқаро коалиция кучлари Ироқ ҳудудидаги амалиётларини тўхтатгани ва ўз қўшинларини эвакуация қилмоқчилигини маълум қилган. Ўшанда Al Jazeera телеканали Франция, Германия ва Австралия Ироқ армиясининг бирлашган қўмондонлигига ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқишга тайёрланаётгани бўйича мурожаат қилганини маълум қилган. 

Мавзуга оид