Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони коронавирусга қарши комендантлик соатини кучайтирди
Саудия Арабистони коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган комендантлик соати шартларини кучайтирди.
SPA агентлиги хабарига кўра, 25 мартдан бошлаб, Ар-Риёд, Макка ва Мадина шаҳарларига кириш/чиқиш тақиқланди, вилоятлар орасидаги қатновлар тўлиқ тўхтатилди.
Шунингдек, қирол Салмон томонидан маъқулланган ва 23 март кунидан бошлаб жорий қилинган комендантлик соати узайтирилди. Энди юқорида номи тилга олинган шаҳарларда соат 15.00 дан (аввал 19.00 эди) эрталабки 6.00 гача уйдан чиқиш тақиқланади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ) маълумотига кўра, 25 март ҳолатига Саудия Арабистонида коронавирус юқтириб олганлар сони 900тани, вафот этганлар сони 2тани, соғайиб кетганлар сони 29тани ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:55
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026