Жамият | 10:37 / 27.03.2020
20221
2 дақиқада ўқилади

Андижонда ўта хавфли рецидивист Damas автомашинасини олиб қочди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 19 март куни соат 12:30да муқаддам судланган ва суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли Д.Х. Шаҳрихон туман Қумтепа МФЙ.да жойлашган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи олдида фуқаро 29 ёшли И.С. томонидан қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашина салонига юкхона эшигини очиш орқали кириб, автомашинани яширин равишда олиб қочган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ушбу автомашинада “Шаҳрихон-Қува” транспорт қатнов йўлининг Шаҳрихон тумани Дўстлик МФЙда ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина эгаси ва унинг таниши томонидан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Damas русумли автомашина эгаси И.С.дан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган ва кўздан кечирилган. Д.Х. эса гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. 

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид