Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчилар аттестацияси: Давлат инспекцияси Telegram'да тест сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўқитувчиларни фирибгарлар алдовидан огоҳ бўлишга чақирди
Феруза Мадраҳимова / Фото: KUN.UZ
Айрим Telegram-каналларда педагог кадрлар аттестациясининг тест савол-жавоблари сотилаётгани айтилмоқда. Баъзи ўқитувчилар бундай фирибгарликларнинг алдовига учиб, тестларни сотиб олаётгани қулоққа чалиняпти.
Kun.uz мухбири Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимовадан шу масалада изоҳ беришини сўради.
Ўқитувчилар аттестацияси: Давлат инспекцияси Telegram'да тест сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирдиЎқитувчилар аттестацияси: Давлат инспекцияси Telegram'да тест сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди 👉 https://kun.uz/90034110
Posted by Kun.uz on Thursday, March 26, 2020
«Бу – бизнинг энг оғриқли масалаларимиздан бири. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий ва биринчи тоифали ўқитувчи малака сертификатини олиш учун ҳужжат топширишни истаган ўқитувчилар доим равишда огоҳлантириб келинади. Telegram-каналлардаги тест савол-жавобларига ишонмаслик, уларнинг давлат инспекциясига алоқаси йўқлиги ҳақида айтилади.
Фурсатдан фойдаланиб, ўқитувчиларга мурожаат қилмоқчиман: жорий йилнинг феврал-март ойларида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқитувчилар учун онлайн репетиция тестлари эълон қилинди. Бундан мақсад – ўқитувчилар малака имтиҳонларига тайёргарлик кўришларини енгиллаштириш, саволлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишлари учун имконият яратиш эди.
Афсуски, энг ачинарли ҳолат, айрим Telegram-каналларида айни шу саволларни сотаётган ва бу алдовга ишонаётган ўқитувчилар борлигидир.
Ўқитувчилар ўз билимларига ишонишлари даркор. Олий тоифага эга бўлмоқчи ўқитувчи, бу билимли, тажрибали ва малакали ўқитувчи бўлади. Тестларга ишониб, алданиб қолганингизни англаганингизда кеч бўлади.
Аксинча, мана шу карантин даврида ўқув жараёнларини яна бир такрорланг, кўздан кечиринг, дарсликларни яна бир бор қараб чиқинг», – деди Феруза Мадраҳимова.
Мавзуга оид
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
19:25 / 02.03.2026
Вазирлик аттестация тестида хатолик бўлганини тан олди
21:22 / 28.02.2026