Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусдан энг кўп зарар кўрган соҳалар рўйхати тузилди. Биринчи навбатда уларга ёрдам берилади
Россия ҳукумати ўтган ҳафтада коронавирус тарқалиши боис иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилганди.
Россия ҳукумати коронавирусдан энг кўп зарар кўрган ва биринчи бўлиб ёрдам берилиши керак бўлган соҳалар рўйхатини тузди. Президент Владимир Путиннинг тадбиркорлар билан учрашуви қатнашчиларига ушбу ҳужжат кўрсатилган. Forbes мазкур рўйхат билан танишиб чиқди. Учрашув иштирокчиларидан бири унинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
Рўйхатдан қуйидаги соҳалар ўрин олган:
- Авиаташувлар, аэропортлар, автоташувлар
- Маданият, кўнгилочар масканлар
- Жисмоний тарбия ва спорт
- Туризм агентликлари ва туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар
- Меҳмонхона бизнеси
- Умумий овқатланиш
- Қўшимча таълим ташкилотлари, нодавлат таълим муассасалари
- Конференция ва кўргазмалар ташкил этиш
- Маиший хизмат кўрсатиш (таъмирлаш, кир ювиш, кимёвий тозалаш, сартарошхона ва гўзаллик салонлари)
Россия ҳукумати ўтган ҳафтада коронавирус тарқалиши боис иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилганди. Таклиф қилинган чоралар орасидан 300 млрд рублни ташкил этувчи инқирозга қарши жамғарма ташкил этиш, туроператорлар ва авиакомпанияларга солиқ имтиёзлари бериш, шаҳарлардаги савдо тармоқлари транспортлари учун чекловларни бекор қилиш кабилар ўрин олган.
Чоршанба куни Владимир Путин россияликларга мурожаат билан чиқди. У ўз мурожаатида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг даромадлари ва иш жойларини сақлаб қолиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чоралар зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026