Жаҳон | 07:56 / 27.03.2020
9054
1 дақиқада ўқилади

Хитойда хорижликларнинг мамлакатга кириши вақтинча тўхтатилади

Хитой ташқи ишлар вазирлиги коронавирус пандемияси сабабли мамлакатга амал қилаётган виза ёки яшаш учун ҳуқуққа эга хорижликларга вақтинча киришни тақиқлади. 

Фото: REUTERS

“Коронавирус дунёда тез тарқалаётгани сабабли Хитой визаси бўлган ёки яшаш ҳуқуқига эга хорижликларнинг мамлакатга киришини вақтинча тўхтатишга қарор қилди”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу чора 28 мартдан жорий қилинади.

“Хорижликларни киритишни тўхтатиш – Хитой коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият ортида қабул қилишга мажбур бўлаётган чорадир”, дейилган Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Коронавирус эпидемияси айнан Хитойда бошланган эди, бироқ мамлакатда ҳозирда уни тўхтатишга муваффақ бўлинди. Ўтган ҳафта бир неча кун давомида Хитой ичида умуман янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинмаган. Оз сонли касалланиш ҳолатлари мамлакатга хориждан кираётганлар ҳисобига қайд қилинган. 

Хитойда эпидемия вақтида коронавирусдан 81 мингдан кўпроқ киши касалланган, улардан 3287 нафари вафот этган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид