Жиззах вилоятида ўзгалар ҳаётини хавф остига қўяётганлар жаримага тортилмоқда
Тадбиркорлар пандемия сабаб фаолият кўрсатмаслик юзасидан огоҳлантирилган
Коронавирус инфекцияси эҳтиётсизлик қилган ҳар бир инсоннинг эшигини тақиллатиши мумкинлиги айрим нафс қулларини ҳушёр торттирмаяпти. Олиб борилаётган тушунтиришлар ва кўрилаётган чораларга қарамасдан баъзи тадбиркорлар аҳоли тўпланишига сабабчи бўлиб, хавфли юқумли касаллик тарқалиши таҳдидини кучайтирмоқдалар, деб ёзади Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари Арнасой тумани, Дўстлик ҚФЙ, Амир Темур кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор Ф.Н. қонунга зид тарзда овқатланиш шохобчаси фаолиятини юритаётганини аниқлади.
Шунингдек, Бахмал тумани, Бахмал қишлоғида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган Ҳ.А. яшаш уйидаги овқатланиш шохобчасида мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, Зарбдор тумани, Ойбек МФЙ ҳудудида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1982 йилда туғилган Ш.У. овқатланиш шохобчаси фаолиятини тўхтамаганлиги аниқланди.
Айни шу маҳаллада яшовчи, хусусий тадбиркор 1963 йилда туғилган, Алишер Навоий маҳалласидаги бозорда ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак савдоси билан шуғулланаётгани аён бўлди.
“Бу фуқароларнинг барчаси жаримага тортилади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, тадбиркорлар пандемия сабаб фаолият кўрсатмаслик юзасидан огоҳлантирилган”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024