Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наврўз Ашурматов: Тошкентда такси нархи тушиши кузатилди
Коронавирусда қарши кураш штабида ўтказилган навбатдаги брифинг якунида Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов билан таксилар нархлари бўйича қисқа суҳбат қилдик.
– Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора сифатида Тошкентда жамоат транспорти чекланган эди. Шунда аҳоли ўртасида такси баҳоси ортиб кетиши юзасидан хавотирлар пайдо бўлди. Биринчи куни чиндан ҳам шундай вазият рўй берди.
Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун йирик такси компаниялари билан мулоқот олиб борди. Хусусан Yandex компаниясининг Москвадаги ваколатхонаси билан боғланиб, Yandex Taxi хизматида нархларнинг талабга кўра ошиб кетиш функциясини ўчиришга муваффақ бўлинди. Худди шундай тушунтириш ишлари MY Taxi компанияси билан ҳам олиб борилди.
Ҳозирги кунда карантин пайтида фуқароларимиз фаоллиги пасайганлиги туфайли Тошкент кўчаларида такси нархларининг тушиши кузатилмоқда – деди Н. Ашурматов соҳадаги бугунги вазиятни изоҳларкан.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026