Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой мамлакатда коронавирус эпидемияси тўхтаганини маълум қилди
Хитой касаллик юқтирганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди (81 439). Уни АҚШ (122 666) ва Италия (92 472) қувиб ўтди. Хитойда коронавирусдан 3,3 минг киши вафот этган.
Фото: Getty Images
Хитойда коронавирус инфекцияси тарқалишини умуман олганда тўхтатишга эришилди, деди ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси вакили Ми Фэн. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, 28 мартда мамлакат ичида коронавирус юқтириш ҳолатлари 3 мингдан камроқ бўлган.
Шу билан бирга, унинг қайд этиши, вирусга қарши курашнинг янги босқичи бўлиши эҳтимоли мавжуд, чунки хориждан келганлар орасида вирус юқтирганлар сони ошиб бормоқда. Шанба куни 42 мамлакатдан келган 693 кишида коронавирус аниқланган.
South China Morning Post газетасининг маълумотига кўра, Хитой касаллик юқтирганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди (81 439). Уни АҚШ (122 666) ва Италия (92 472) қувиб ўтди. Хитойда коронавирусдан 3,3 минг киши вафот этган.
Аввалроқ коронавирус тарқалиши бошланган Уҳан шаҳрида метро фаолияти қисман тиклангани хабар қилинганди. Метро карантин сабабли икки ой давомида ишламай турди.
Кейинроқ Уҳан шаҳри жойлашган Хубэй провинциясида ички авиақатновларга рухсат берилди.
28 март ҳолатига кўра, Хубэй провинциясида бирорта ҳам коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.
Мавзуга оид
19:42 / 29.12.2025
Тайван — Хитой биқинидаги «порох бочкаси»
13:56 / 29.12.2025
Хитой Тайван атрофида машғулот бошлади: ҳарбийлар оролни блокада қилишни синовдан ўтказади
19:11 / 28.12.2025
Хитой АҚШнинг 20та компаниясига қарши санкция киритди
19:33 / 27.12.2025