Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия элчиси Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга муносабатини билдирди
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфелд Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатиш ва коронавирусга қарши курашдаги ҳамкорлик хусусида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда элчихона Ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Германия элчиси Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга муносабатини билдирдиГермания элчиси Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга муносабатини билдирди 👉 https://kun.uz/91361709
Posted by Kun.uz on Monday, March 30, 2020
«Германия ва Ўзбекистон Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён яқин ҳамкорлик алоқаларини ва дўстона муносабатларини мустаҳкамлаб келмоқда. Германия давлати, албатта, коронавирусга қарши курашда ҳам Ўзбекистон билан бирга ва бу синовни муваффақият билан енгиб ўтамиз.
Ҳамкорликнинг яққол мисоли сифатида ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг Германия фуқароларини ўз юртига қайтаришдаги катта ёрдамини келтиришим мумкин. Германия, ҳозирда, Ўзбекистон учун зарур тиббий кўмак бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Биз биргамиз, биз енгамиз!», - деган Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфелд.
Мавзуга оид
13:05 / 19.03.2026
Мерц: Европа Украина бўйича музокараларда иштирок этиши керак
12:16 / 19.03.2026
Вадефул Эрон билан уруш туфайли глобал инқироздан хавотирда
16:22 / 18.03.2026
Германия ҳукумати стратегик газ захирасини яратишни истамоқда
14:55 / 18.03.2026