Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБ фуқароларни банкка келмасдан онлайн хизматлардан фойдаланишга чақирди
Фуқаролар оддий тўловлар учун ҳам банкка келишда давом этмоқда. Карантин даврида банк хизматларидан максимал тарзда масофадан фойдаланиш тавсия қилинади.
Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов фуқароларни имкон қадар онлайн банк хизматларидан фойдаланишга чақирди.
«Фуқаролар оддий тўловлар учун ҳам банкка келишда давом этмоқда. Карантин даврида банк хизматларидан максимал тарзда масофадан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Амалга оширилган тўлов операциялари банклар мобил иловалари ва тўлов тизимлари базасида сақланиб қолади», дея таъкидлади Ҳусанхўжа Абидов АОКАда ўтказилган брифингда.
Бундан ташқари, Ҳусанхўжа Абидов бугунги кунда ҳам банкларнинг кредитлаш амалиёти тўхтамагани ва барча турдаги кредит хизматлари амалга оширилаётгани ҳақида ҳам маълумот берди.
«Банк томонидан кредит ажратиш бўйича мажбуриятлар вақтида бажарилади. Бироқ бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб, банклар ўз мижозларининг кредит тўловлари муддатларини узайтириш ва қарз юкини камайтиришга кўпроқ урғу бермоқда», дея МБ расмийсининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У тақдим этган маълумотга кўра, ўтган бир ҳафта давомида тижорат банклари томонидан 10 мингга яқин кредит шартномалари муддати узайтириб берилган.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026