Тошкент шаҳрида сектор раҳбарлари ва маҳалла раислари ўртасида масофавий алоқа тизими йўлга қўйилди
Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан ҳокимлик секторлари ва маҳаллалар ўртасида масофавий алоқа тизими йўлга қўйилган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг маълум қилишича, бу тизим орқали сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари билан масофавий мулоқот ва аудио селекторлар ўтказилади. МФЙ раислари ва профилактика инспекторлари биринчи галдаги вазифалари ҳақда аниқ йўналишлар олади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида хайрия ишларини мувофиқлаштириш Сall-марказ ишга тушди. Марказ орқали давлат ва жамоат ташкилотлари, депутатлар, тадбиркорлар ва бошқа ёрдам кўрсатишни истаган фаол фуқаролар манзилли тарзда йўналтирилади. Вазирлик томонидан мазкур хизматни бутун республика бўйлаб йўлга қўйиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
«Ҳокимликларда штаб тузилиб, тезкор алоқа телефони белгиланган ва навбатчи ташкил этилган. Бундан ташқари, хонадонлардаги вазиятни уй, йўлак, кўчабошилардан яхшироқ биладиган шахслар йўқ. Бу тизимдан самарали фойдаланиш йўлга қўйишда уларнинг хизматларидан фойдаланиляпти», дейди вазирлик ходими.
Мавзуга оид
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
19:47 / 25.06.2024
Ҳовли уйлардан иборат маҳаллаларда сервис компаниялари ташкил этилади
08:59 / 27.05.2024
Ўзбекистонда “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади
12:29 / 23.05.2024