23-27 март кунлари оралиғида «Ўзбекинвест» 326 млн сўмдан ортиқ суғурта тўловларини амалга оширди
Суғурта компаниясининг энг муҳим мажбурияти бу ўз вақтида суғурта қопламасини амалга оширишдир. Агар суғурта ҳодисаси юз берса, унга суғурта қопламасини тўлашлиги учун мижоз ўзи танлаган суғурталовчининг ишончли эканлигига амин бўлиши керак.
«Ўзбекинвест» компанияси доимо мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали бажаришга интилади.
Хусусан, жорий йилнинг 23-27 март кунлари оралиғида компания томонидан 326 млн 399 минг 52,92 сўм миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилди.
Тўловларнинг асосий қисми мажбурий суғурта турларига тўғри келади.
Ушбу кўрсаткичлар «Ўзбекинвест» компанияси суғурта қилдирувчилар олдида юқори даражадаги масъулиятни намойиш этиб, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига катта эътибор беришининг натижасидир.
Эсингизда тутинг, сиз қаерда бўлсангиз ҳам автомобил ҳайдаганингиздами ё уйингизда бўлган пайтдами, доимо «Ўзбекинвест» cуғурта компаниясига ишонишингиз мумкин!
«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:30
“Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” рейтингини “барқарор” прогнози билан “Bа2” даражасига кўтарди
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024