Жаҳон | 22:35 / 02.04.2020
10416
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 104 ёшли уруш фахрийси коронавирусдан тузалди

АҚШнинг Орегон штатида яшовчи 104 ёшли қария, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Билл Лапсчис коронавирус келтириб чиқарган касалликдан соғайиб кетди.

Фото: AP

Fox News телеканалининг маълум қилишича, Лапсчис 104 ёшини жорий ҳафта бошида қаршилаган. Таъкидланишича, у коронавирусдан соғайган дунёдаги энг кекса одам бўлиши мумкин.

Қария Лебанон шаҳридаги қариялар уйида коронавирусга чалинган 15 кишидан бири бўлган. Бу қариялардан 2 нафари жорий ҳафтада вафот этган.

Аввалроқ Хитойда 103 ёшли Чжан Гуанфэнь исмли аёл коронавирусдан соғайиб кетгани маълум қилинганди. Аёл шифохонада 6 кунлик даволашдан ўтгач, уйига жавоб берилган.

Мавзуга оид