Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШга инсонпарварлик ёрдами юборди
Россия АҚШга инсонпарварлик ёрдами юборди. АН-124 «Руслан» самолётида Россия ҳукумати томонидан АҚШга коронавирусга қарши кураш вақтида ишлатиладиган тиббиёт воситалари юборилди.
Фото: Россиянинг БМТдаги ваколатхонаси матбуот хизмати
Самолёт Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 16:30 да қўнган (Москва вақти билан 23:30). 30 март куни икки мамлакат президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трамп телефон орқали гаплашган ва суҳбат давомида Путин ҳамкасбига инсонпарварлик ёрдами таклиф қилган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин ёрдам таклиф қилиш асносида АҚШ томони ҳам керак вақтда ёрдам беришини инобатга олган: «Россия томони оғир эпидемиологик вақтда АҚШга ёрдам таклиф қилди ва жаноб Трамп инсонпарварлик кўринишидаги ёрдамни қабул қилди. Президент АҚШдаги тиббиёт воситалари тайёрлайдиган корхоналар етарлича маҳсулот ишлаб чиқара бошласа, керак вақтда АҚШ ҳам ёрдам бериши мумкинлигини инобатга олди», дейди Песков ОАВ вакиллари билан учрашувда.
Маълумот учун, АҚШда вирус юқтирганлар сони 175 мингдан ошиб кетди, 3 415 киши ҳалок бўлди. Россияда эса коронавирус юқтирганлар сони 2 337 нафарга етди, 17 киши вирусдан вафот этди.
Мавзуга оид
23:46 / 19.04.2026
Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида қатнашишдан бош тортди
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
20:50 / 17.04.2026