Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда коронавирусга чалинганлар учун «учар госпитал» суратлари эълон қилинди
Инсайдерлар интернетда коронавирусга чалинганларни Италиядан Германияга етказувчи самолёт қандай кўринишини намойиш қилишди. «Учар госпитал»нинг суратлари The Sun нашри томонидан эълон қилинган.
Фото: Twitter/akk
Маълум қилинишича, ушбу самолёт-госпитал Airbus A310 MRT MedEvac самолёти негизида яратилган. Самолёт энг зарур замонавий қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, унда беморлар учун 44 та койка бор, жонлантириш бўлими бир вақтда 16 кишини сиғдира олади.
Самолёт энг замонавий тиббий технологиялар: компьютерлар ва ташхислаш учун тизимлар, кислород бериш қурилмалари ва автоматик инъекциялар билан таъминланган. Шифокорлар самолёт бортида бронхоскоплар ва дефибрилляторлар қўллай оладилар.
Самолёт экипажи 25 кишидан ташкил топади. Улар орасида тиббий ходимлар бўлиб, улар жарроҳлик аралашувидан бошқа барча стандарт муолажаларни бажара оладилар. Германиялик ҳарбийларнинг таъкидлашича, самолётни парвозга 3 соатда тайёрлаш мумкин. Зарурат бўлса, уни 30 тонна юк сиғадиган қилиб қайта жиҳозлаш мумкин.
Ҳозирда Германияда коронавирусга чалинган италянлар ва французлар даволанмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026