Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда масжидларга ва сиёсий митингларга бориш тақиқланди - ОАВ
Афғонистон уламолар олий кенгаши 5 апрелда коронавирус тарқалишига қарши чора сифатида масжидларга ва гавжум тадбирларга боришни тақиқловчи фатво чиқарди.
Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.
Уламолар кенгаши “коронавирус мамлакатда буткул йўқ қилинмагунча барча диний, сиёсий, жамоат ва маданий йиғилишлар ҳамда намойишлар ўтказилишига тақиқлов қўйган”. Таъкидланишича, уламолар мусулмонларни уйда қолишга ҳамда коронавирусдан вафот этган марҳумнинг дафн маросимини махсус эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда ва иложи борича камроқ яқинлар билан ўтказишга чақирган.
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 337 нафарни, вафот этганлар 7 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026