Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ коронавирус аниқланмаган Туркманистонга деярли 1 млн доллар ажратди
АҚШ ҳукумати коронавирус эпидемиясидан ҳимояланиш учун Туркманистонга 920 минг доллар ажратди. Бу ҳақда TurkmenPortal хабар берди.
Фото: РИА Новости
Молиявий ёрдам маблағлари лабораторияларни тайёрлаш, касалликни аниқлаш, эпидемиологик назоратни кучайтириш ва бошқа чораларни қўллашга сарфланади.
Расмий маълумотга кўра, ҳозирги вақтда Туркманистонда коронавирус юқтириб олганлар аниқланмаган.
БМТнинг Туркманистондаги вакили Елена Панова баёнотига кўра, халқаро ташкилот расмий статистикага таянади. «Биз шу маълумот асосида ишлаймиз. Бу ерда ишонч билдириш ҳақида гап кетмаяпти, шунчаки ишимиз шундай», — деди у.
Мавзуга оид
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026