Эронда эпедимия туфайли тўхтатилган айрим бизнес турлари 11 апрелдан иш бошлайди
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний вилоятлар ўртасидаги эркин ҳаракатланиш 18 апрелдан бошланишини эълон қилди.
Эрон ҳукумати 11 апрелдан бошлаб, фаолияти коронавирус тарқалиши таҳдидини келтириб чиқармайдиган бизнес турлари ишини қайта бошлашга изн беради. Бу ҳақда якшанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний баёнот берди.
«Таҳдид туғдирмайдиган иқтисодий фаолият ҳақида гапирадиган бўлсам, 11 апрелдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги баённомаларига кўра, мамлакат вилоятларида иш бошлашга рухсат бериш ҳақида қарор қилинди, — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда унинг матбуот хизмати. — Бироқ, пойтахт Теҳронда фаолият 18 апрелдан бошланади».
Президентнинг қўшимча қилишича, вилоятлар ўртасида эркин ҳаракатланиш 18 апрелдан бошланади. «Вилоятнинг ичида шахсий транспортда ҳаракатланиш эркин бўлган», деди у.
Коронавируснинг тарқалиши муносабати билан Эрондаги барча мактаблар 8 апрелгача ёпилган, кўплаб давлатлар республика билан алоқани тўхтатиб қўйган. Ҳукумат қамоқхоналардан 100 мингга яқин маҳбусни чиқариб, мамлакат шаҳарлари ўртасида ҳаракатни тақиқлаганди.
Эрон 19 февралда мамлакатдаги илк вирус юқтириш ҳолатларини эълон қилган эди. Касалланганлар Қум шаҳрида аниқлангади. Охирги маълумотларга кўра, шу вақтга келиб коронавирус инфекциясига чалинганлар 58 226 нафарни ташкил этмоқда. Вафот этганлар сони 3600 дан ортиқ. Тузалганлан сони 20 мингга яқинлашмоқда.
Сўнгги кунларда касаллик юқтираётганлар ва вафот этганлар сонида пасайиш кузатилмоқда.
Мавзуга оид
11:54
Британия РФга қурол етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар киритди
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024