Ўзбекистон | 19:51 / 06.04.2020
20586
2 дақиқада ўқилади

Қарши ва Самарқандда карантин қоидаларини бузганлардан велосипедлар вақтинча олиб қўйилмоқда

Бугун, 6 апрель куни Қарши шаҳрида мототранспорт ва велосипедда карантин қоидаларини бузган 300дан ортиқ фуқаролар аниқланди ва уларга белгиланган тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қўшимча чора-тадбирлар белгиланган эди.

Комиссия қарорига кўра, 6 апрелдан эътиборан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилган эди.

Шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланиши белгиланган эди.

Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Самарқанд шаҳрида ҳам бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Карантин қоидалари бузилган деб топилган ҳолатларда мототранспорт ва велосипедлар Ички ишлар идораларининг тегишли бўлимларига олиб кетилмоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур воситалар карантин даври тугагунча қадар ИИБ махсус майдонларида қолади.

Мавзуга оид