Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий ниқоб ва комбинезонлар учун Хитойдан 40 тонна хом ашё келтирилди
Жорий йилнинг 5 апрель куни тиббиёт ниқоблари ва комбинезонларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 40 тоннадан зиёд хом ашё Хитойдан махсус чартер рейс орқали олиб келинди.
Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши туфайли бутун дунё, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам тиббий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий хом ашё ҳисобланган спанбонд, СМС ва мельтблаун танқислиги юзага келган эди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Фармацевтикани ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси билан ҳамкорликда хом ашё масаласи танқислигига барҳам бериш мақсадида махсус рейс орқали 40 тоннадан зиёд хом ашё Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда уюшма ахборот хизмати.
Махсус рейс орқали келтирилган юкда СМС матоси, резинка, ҳимоя комбинезонлари ва ниқоблари ҳам олиб келинди.
Таъкидланишича, амалга оширилган чартер рейс биринчи бўлиб, шу ой давомида зарур хом ашёни бир неча чартер рейслар ва темир йўл контейнерлари орқали олиб келиниши кутиляпти.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида коронавируснинг аҳоли орасида кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида тиббиёт ниқоблари ва халатларини ишлаб чиқариш ҳажми кунига 5 миллион донага етказиш бўйича бир қатор топшириқлар берилганди.
31 март ҳолатига кўра, ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 195тага етган ва март ойининг 1-санасига нисбатан 9,3 баробарга ошди. Ниқоблар ишлаб чиқаришнинг кунлик ҳажми 2 миллион 640 минг донани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026