Чехия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши тўхтаганини маълум қилди
Чехия ҳукумати 6 апрелдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чораларни юмшата бошлади, хусусан, айрим дўконлар очилди, спорт билан шуғулланаётганда ниқоб тақмасликка рухсат берилди.
Чехия коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтата олди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех.
"Биз учун энг ёмони ортда қолди. Шу билан бирга, касалхоналар ва интенсив даволаш палаталари зарур ресурсларга эга", - деди у.
7 апрель куни чехиялик мутахассислар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 195та ҳолат қайд этилганини маълум қилди.
"Яқинда олинган маълумотлар умумий йўналиш ўзгарганини кўрсатмоқда. Бу касаллик тарқалиши тўхтаганини билдиради", деди Чехия соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот ва статистика институти раҳбари Ладислав Душек.
Чехия ҳукумати 6 апрелдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чораларни юмшата бошлади, хусусан, айрим дўконлар очилди, спорт билан шуғулланаётганда ниқоб тақмасликка рухсат берилди.
Мавзуга оид
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024
Skoda ўзининг биринчи ихчам электрокроссовери — Elroq’ни тақдим этди
20:48 / 17.09.2024