Жамият | 10:00 / 08.04.2020
4286
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 100 млн сўм ўтказди

Фото: Ўзбекинвест

Бугунги кундаги коронавирус пандемиясига қарши кураш йўлидаги умумий бирдамлик даврида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига кам таъминланган оилаларга, боқувчисиз қарияларга, ногирон ва ишсиз шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори‑дармонлар, гигиена воситалари харид қилиш учун 100 млн сўм миқдорида маблағ ўтказиб берди.

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси жамоаси тиббиёт муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар ходимларига Ўзбекистон фуқаролари соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида курашда кўрсатаётган фидоийлик, қатъият ва енгилмас иродаси учун чуқур ҳурмат, эҳтиром ва миннатдорчилик изҳор этади.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати

Мавзуга оид