3 ҳафта ичида 17 млн америкалик ишсиз қолди
Коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловлар сабабли тобора кўпроқ америкаликлар ишидан маҳрум бўлмоқда.
АҚШда пандемия бошидан бери 17 млнга яқин киши, жумладан охирги ҳафтада 6,6 млн киши ишсизлик нафақаси олиш бўйича мурожаат қилган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Бундай маълумотларни АҚШ меҳнат вазирлиги тақдим қилган. Охирги 3 ҳафта ичида тахминан 10 америкаликдан бири ишини йўқотган.
Меҳнат бозорининг бундай қисқариши 1948 йилдан бери олиб бориладиган статистик кузатувлар давомидаги антирекорд бўлди. Май бошида АҚШда ишсизлик даражаси 15 фоизга етиши кутилмоқда.
Апрель ҳолатига кўра, АҚШнинг 48 штатида иккинчи даражали корхоналар ўз ишини тўхтатган. Ресторанлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, кўплаб майда бизнеслар даромадсиз қолгани сабабли миллионлаб ходимларини ишдан бўшатишига тўғри келган.
Охирги ҳафтанинг ўзида ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 97 фоизга қисқариб кетган.
Аэропортларда йўловчилар оқими 95 фоизга, меҳмонхоналар даромадлари эса 80 фоизга камайиб кетган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024