Жаҳон | 20:28 / 11.04.2020
17295
1 дақиқада ўқилади
АҚШлик сенатор Хитойни коронавирус учун "жазолаш" керак деган фикрни илгари сурди
Америкалик сенатор Линдси Грэм Fox News телеканалига берган интервьюсида Хитой америкаликларнинг ҳаётдан кўз юмиши ва ишсизлигида бош айбдор экани ҳақида баёнот берди.
"Пандемия Хитой ҳукумати ва унинг сиёсати туфайли бошланди. Бу Хитойдан тарқаган учинчи касалликдир", — деб изоҳ берган сенатор. Унинг қайд этишича, АҚШ "Хитойни ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбурлаши керак".
"Ва мен Хитойга қарзимизнинг бир қисмидан воз кечишни бошлашни хоҳлардим, чунки биз уларга эмас, улар бизларга тўлаши керак!" — деган сенатор.
Шу билан бирга, унинг фикрича, пандемия ғарб мамлакатларининг заиф томонини кўрсатиб берган. Бундан ташқари, Хитойни шундай жазолаш керакки, уни келгусида тўхтатиб турсин.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024