«Эластик бўлмаган, муҳим маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг инқироздан чиқиши осон» – Беҳзод Ҳошимов
Одамларнинг даромадларига боғлиқ бўлмаган товар ишлаб чиқарувчилари инқироздан осонроқ чиқади, деб ҳисоблайди Беҳзод Ҳошимов.
АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «MFactor» лойиҳаси меҳмони бўлиб, коронавирус пандемияси ва карантин чораларининг иқтисодиётга таъсири ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Карантин узоқ вақт давом этишидан қайси соҳалар кўпроқ зарар кўради?
“Қизиқ нарса борки, инсонлар даромади ошгани сайин уларнинг озиқ-овқат, салфеткалар каби нарсаларда истеъмоли ошмайди. Арзон товарлар унчалик эластик эмас. Одамларнинг даромадлари ошгани сари уларнинг истеъмоли кўпайиб бормайди. Бу дегани пулингиз бугун 100 сўм, агар эртага 200 сўм бўлиб қолса, картошкани кўпроқ истеъмол қилмайсиз. Картошка, арзон гуруч кабилар ноэластик товарлар дейилади.
Даромад ўзгарганда истеъмоли ўзгарадиган товарлар эса эластик товарлар дейилади. Қиммат кийим-кечак эластик товар. Агар даромадингиз ошса, қиммат кийим-кечак истеъмоли ҳам ошади. Саёҳат ҳам худди шунга ўхшаган эластик товар. Шунинг учун ҳам эластик товар ва хизмат ишлаб чиқарувчилари қийналиш эҳтимоли бор. Чунки улар ишлаб чиқарган товарлар одамларнинг даромадларига боғлиқ. Одамларнинг даромадларига боғлиқ бўлмаган товарлар масалан, нон ёпиш, таксида юриш ёки шу каби товарлар албатта яхшироқ [инқироздан чиқиши осонроқ бўлади].
Ўзбекистонда инсонларнинг жуда кичик гуруҳлари учун ишлаб чиқариладиган товарлар бор. Мисол учун, жуда бой инсонлар учун ишлаб чиқарилади ёки хизмат кўрсатилади. Агар бойларнинг жамғармалари жуда катта миқдорда камаймаса, қиммат товар ишлаб чиқарилишига қарамай, “чўкиб кетмаслик” эҳтимоли бор. Эластик бўлмаган, жуда ҳам муҳим бўлган товар ва хизматлар ишлаб чиқарсангиз, инқироздан чиқишингиз албатта осон бўлади”, - деди Беҳзод Ҳошимов.
Тўлиқ суҳбатни «MFaktor» лойиҳасининг YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:50 / 19.09.2024
Иш кўп, маош кам: Европа шифохоналарида “кадрлар инқирози” юз бермоқда
18:20 / 14.09.2024
Ишчи кучи камайди: Греция демографик фалокатга юз тутмоқда
12:28 / 10.09.2024
Ҳисобот: Кўплаб инқирозлар дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда
11:25 / 09.09.2024