Гендер комиссияси ишонч телефони йўлга қўйилди
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида ишонч телефони йўлга қўйилди. Бу ҳақида Kun.uz`га Гендер комиссияси маълум қилди.
Карантин даври кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда. Шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажримлар сони кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда.
Бундай вазиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда жорий йилнинг 10 апрелидан “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда опа-сингилларимиз ўз қўнғироқларига +99897 137 26 26 телефони орқали ҳуқуқшуносдан, +998 97 137 27 27 телефонидан руҳшуносдан, +99897 137 24 24 телефони орқали “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин. Аёллар барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоб оладилар.
“Ишонч телефони” хизмати уч ой давомида фаолият кўрсатади.
Мавзуга оид
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
16:02 / 09.09.2023
Кўпхотинлилик тарғиботи учун жавобгарлик: қонунчиликда янги ўзгартиришларга нима сабаб бўлди?
20:21 / 01.06.2023
ХМТ ҳамкорлари Ўзбекистондаги гендер тенгсизлиги ва камситишнинг асосий сабабларини бартараф этади
15:00 / 26.08.2022