Жаҳон | 22:12 / 12.04.2020
8313
1 дақиқада ўқилади

Испанияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари яна ўсди

Мамлакат коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.

Фото: BRENDAN MCDERMID / REUTERS

Испанияда сутка давомида коронавирусга чалинган 619 бемор вафот этди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ўлимлар сони ўсиши кузатилган – аввалги суткада 510 нафар бемор вафот этганди.

Мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари қарийб 17 мингга етди.

Касалликка чалиниш ҳолатлари эса 161,8 мингдан 166 мингга етган, 60 мингдан ортиқ киши тузалган.

Испания ҳозирда коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид