Жаҳон | 20:48 / 13.04.2020
16762
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк мэри коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланганини билдирди

Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, биргина Нью-Йорк шаҳрида 7 мингга яқин киши вафот этган.

Нью-Йорк кўчалари бугун / Фото: Reuters

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио касалхонага ётқизилган беморлар ва коронавирусга чалинишлар сони камайганлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 11 апрель куни Нью-Йорк касалхоналарига коронавирусга гумон қилиниб 383 киши ётқизилган. 

"Бундан бир кун олдин уларнинг сони 463та эди – бу сезиларли яхшиланиш, тўғри йўналишдаги қадам", - деди де Блазио.

Блазионинг айтишича, интенсив даволаш бўлимларидаги беморлар сони 11 апрель ҳолатига 835 нафарни ташкил этган, 10 апрель куни улар 857 нафар бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, биргина Нью-Йорк шаҳрида 7 мингга яқин киши вафот этган.

Мавзуга оид