Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сутка давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 108та ҳолат қайд этилди
Мамлакатда коронавирусдан жами 3341 киши вафот этган, касалликка чалинганлар сони 82 мингдан ошди.
Хитойда ўтган суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 108та янги ҳолат қайд этилди, 98та хориждан келганларда ва 10та мамлакат ичида. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Сутка давомида коронавирус оқибатида икки киши вафот этган – иккала ўлим ҳолати ҳам инфекция тарқалиш эпимаркази ҳисобланган Хубэй провинциясида қайд этилган.
Мамлакатда коронавирусдан жами 3341 киши вафот этган, касалликка чалинганлар сони 82 мингдан ошди.
Қайд этилишича, 77 мингдан ортиқ киши соғайиб, касалхоналарни тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси ўчоғи бўлган Уҳан шаҳрида оммавий карантин тартиби 7 апрелда бекор қилинди.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026