5 киши жароҳатланган – ССВ тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берди
“Жорий йил 14 апрель куни соат 12:38 Олмазор тумани Чиғатой Дарвоза чорраҳасида чақирув бўйича кетаётган “Ford” русумли тез тиббий ёрдам машинаси ҳамда “Epica” русумидаги автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Натижада 5 киши жароҳатланган.
Улар зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилиб, белгиланган тартибда тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Жароҳатланганлардан бири кўчма бригада шифокори, 32 ёшли У.У.нинг аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли уйига жавоб берилган. Тезкор бригада фельдшери, 20 ёшли О.О., тез ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси, 55 ёшли И.Г. ҳамда “Epica” русумдаги автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 46 ёшли Н.С. ва 20 ёшли М.А.лар эса марказнинг нейрожарроҳлик бўлимига ётқизилган.
Айни пайтда уларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга малакали шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозир йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда” – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими расмий каналида.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024