Жаҳон | 22:29 / 14.04.2020
5716
1 дақиқада ўқилади

Чехия ҳукумати карантин режими юмшатиб борилишини эълон қилди

Чехияда 20 апрелдан устахоналар, бозорлар, автобозор ва автосалонлар очилади, 10 кишидан кўп бўлмаган тўй тадбирлари ўтказилишига рухсат берилади.

Фото: РИА Новости

Чехия ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемияси сабабли жорий қилинган карантин режими мунтазам юмшатиб борилиши жадвалини маъқуллади.  Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Карел Гавличек маълум қилди.

"Жадвал коронавирусга чалиниш билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига қараб ўзгариши мумкин", - деди Гавличек.

Гавличекнинг сўзларига кўра, Чехияда 20 апрелдан устахоналар, бозорлар, автобозор ва автосалонлар очилади, 10 кишидан кўп бўлмаган тўй тадбирлари ўтказилишига рухсат берилади. Бир ҳафтадан сўнг барча дўконлар ва майдони 200 квадрат метргача бўлган хизмат кўрсатиш муассасалари иш бошлайди. 11 майдан майдони минг квадрат метргача бўлган дўконлар очилади. 25 майдан барча овқатланиш муассасаларининг ташқи майдонлари, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, музейлар, галерея ва ҳайвонот боғлари очилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Чехияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 6101та ҳолат қайд этилган, 161 киши вафот этган.

Мавзуга оид