Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Трампнинг ЖССТ бўйича қарорига муносабат билдирди
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда БМТ сайтида хабар қилинган.
«Ҳозир ЖССТ ёки вирус билан курашаётган бошқа исталган гуманитар ташкилотнинг иши учун маблағларни қисқартириш вақти эмас», - деди Гутерриш.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ қўллаб-қувватловга эга бўлиши керак. «Дунё COVID-19 билан жангда ғалаба қозониши жуда муҳимдир. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, ҳозир бу вирус ва унинг ҳалокатли оқибатларини тўхтатиш учун бирлашиш ҳамда биргаликда ишлаш вақти келди», - дея маълум қилди БМТ бош котиби.
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у суриштирув ўтказилишидан олдин ўз маъмуриятига тегишли буйруқ берган. Давлат раҳбари ушбу қарор ЖССТ «асосий мажбуриятларини бажармаганлиги ва жавобгар бўлиши кераклиги» туфайли қабул қилинганини таъкидлади.
Трампнинг фикрига кўра, ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг COVID-19 коронавируси ҳақида «нотўғри маълумот тарқатишига»га ёрдам берди, бу касаллик кўпроқ авж олишига олиб келди.
ЖССТнинг 14 апрелдаги маълумотига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 1,8 миллион кишидан ошди. 117 мингдан ортиқ одам вафот этди.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
11:23 / 08.07.2026