Жаҳон | 17:53 / 16.04.2020
21942
1 дақиқада ўқилади

Испанияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари яна ошди

Касалликка чалиниш ҳолатлари сони ҳам 2,9 фоизга ошиб 182,8 мингтага етди, 75 минг киши соғайди.

Фото: REUTERS

Испанияда сутка давомида коронавирусга чалинган 551 киши вафот этди, мамлакатда эпидемия қурбонлари сони 19 130 кишига етди, деб хабар берди El Pais газетаси.

Бир кун аввал 523 киши вафот этгани хабар қилинганди.

Касалликка чалиниш ҳолатлари сони ҳам 2,9 фоизга ошиб 182,8 мингтага етди, 75 минг киши соғайди.

Газетанинг қайд этишича, бугунги ўсишга қарамасдан, Испанияда ўлимлар сони камайиб бораётгани кузатилмоқда. Сешанба куни 567, душанба куни 517 ва якшанба куни 619 та ўлим юз бергани ҳақида хабар қилинганди. 2 апрель куни энг кўп – 950 киши вафот этганди.

Испания касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда, ўлимлар сони бўйича эса Италия ва АҚШдан кейин учинчи ўринда турибди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид